Оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Леннокс Льюис оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсонга қарши реванш жанги ҳақида музокараларни тасдиқлади.

«Жанг ҳали тугамаган бўлса-да, биз Майк билан алоқадамиз. Бу жанг яқин келажакда бўлиб ўтиши мумкин », – деди Люис.

Льюис ва Тайсон 2002 йил ёзида ўзаро жанг ўтказишган. Британиялик саккизинчи раундда Тайсонни нокаутга учратган эди.

Бироқ “Темир Майк” у жангга қадар ўзининг энг яхши спорт формасини йўқотиб бўлганди. Балки “Бокс қироли” унвонининг ҳақиқий эгаси аниқ бўлар.

Аввалроқ, Майк Тайсон: “Мен Леннокс Люис билан сентябр ойида жанг қиламан”,- дея фикр билдирган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *