“Тамбов” клуби спорт директори Павел Худяков жамоанинг келажакдаги тақдири ҳақида гапириб ўтди.

“Биз лицензиялашга ариза бермадик – жамоа на ФНЛ ва на ПФЛда ўйнайди, бу аниқ. Энди иккита учрашувни якунлашимиз, иложи борича энг яхши футболни кўрсатишимиз керак. Ҳамма нарса бизга боғлиқ эмас, буни ҳамма яхши тушуниб турибди. Афсуски, “Тамбов” сингари яхши жамоа воқеаси афсус билан тугайди”, – деди Худяков.

“Тамбов” сўнгги ўйинда “Ростов”га (2:0) имкониятни бой берганидан сўнг, РПЛда қолиш имкониятидан маҳрум бўлди.

“Тамбов” қишда банкротлик арафасида эди ва ҳатто чемпионатдан чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо Россия футбол иттифоқи ҳамда Россия премьер-лигаси жамоага моддий ёрдам бериш учун махсус чоралар ишлаб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” ҳамюртимиз Жасур Жалолиддиновни мавсум аввалида “Тамбов” клубига ижарага берган эди. Жасур ушбу жамоада ўйнаб кетолмади ва Ўзбекистонга қайтди.

Манба: Sports.uz

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *