Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани “Жамбул” маҳалласида истиқомат қилувчи Нормуродовлар оиласидан  уй-жой масаласи бўйича муаммолари борлиги туфайли Effect.uz ахборот агентлигига мурожаат келиб тушди.

2007 йил бувим вафот этгунича, ҳаммамиз  бир ховлида яшар эдик. Солиқларни ҳам дадам тўларди.

2017 йилда аммам М.Нормуродова  уй-жойлар менга тегишли деб айтган гапларидан сўнг,  кадастрга мурожаат қилдик.

Кадастр бизга иккита ҳужжат чиқариб берди. Кейин аммам биздан пул талаб қила бошлади.

Хўп,  сизга пул берамиз аммо туман ҳокимининг қарори чиқсин дедик.

Шундан сўнг аммамга бу гаплар ёқмади шекилли, жавоб тариқасида пулни берсаларинг беринглар, бўлмаса, кадастр ва бошқа ҳужжатлар, умуман ҳаммасини тўхтатиб ташлайман деди. 

Биз аммамнинг шартларига рози бўлиб 40 миллион сўмни қўлига туутқазганмиз.

Гувоҳлар, расмлар,  далиллар ҳам бор. Лекин аммам кадастр ҳужжатларини ҳам бекор қилдириб ташлади, пуллар ҳам йўқ.

 Камига, уйни бўшатиб қўйишимиз кераклигини айтмоқда!” – деди  мурожаатчи Толқораев  Муҳриддин.

“Бу иш бўйича ўгранишларим бўйича қуйидагилар аён бўлдики,  Яккабоғ туманидаги “Жамбул”  маҳалласи раиси томонидан ҳадя шартномаси соҳта маълумотлар асосида расмийлаштирилган.

Биз бу бўйича  тергов органига ҳуқуқий баҳо беришларини сўраб мурожаат этган эдик. 

Улар ҳам бу масалани кўриб чиқиб, мурожаат қилишга ҳаққимиз борлигини айтиб, тегишли ҳуқуқий тавсиялар беришди.  

Маҳалла раиси соҳта маълумотнома берган ҳам дейлик аммо ундан усталик билан фойдаланган М.Нормуродованинг хатти-ҳаракатларига нима учун ҳуқуқий баҳо берилмаётганлиги қизиқ эмасми?” – дейди жабрланувчиларнинг адвокати.

Ушбу ҳолатга  тегишли  ташкилотлар расмий муносабат билдиришини кутиб қоламиз!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *