Тошкентдаги бекатлардан бирида  автобус 2 та пиёдани туртиб юбориши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат бўйича «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати маълумот берди.

Хабарга кўра, Жорий йилнинг 28 апрель куни соат 13:45 атрофида, 86-сонли йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчи автобусни ТҲАЙ кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтда, Юрак қон томир жарроҳлик клиникаси бекатида унга нисбатан олдинда кетаётган транспорт воситаси кескин тўхтаб қолиши натижасида автобусни ўнгга бурган ва бекат ёнида турган 2 та пиёдани туртиб юбориши натижасида Йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи пиёдалар Н.Д ва О.Л ларга йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида енгил тан жароxати етказилган ва 16-тез тиббий ёрдам кўрсатиш шифохонасига етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда жабрланувчи пиёдаларнинг аҳволи яҳши эканлиги айтилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳуқуқбузарликни амалга оширган автобус ҳайдовчиси М.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддаси аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, маъмурий иш қўзғатилган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилган хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *