Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун ташкилотчилари томонидан спортчиларга қўлланиладиган эпидемиологик хавфсизлик чоралари маълум қилинди.

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) сайтида хабар берилишича, спортчилар ҳар куни коронавирусга тест топширишлари керак. Шунингдек, спортчиларнинг жамоат транспортидан фойдаланиши тақиқланади, овқатланиш ҳам тартибга солинади. Барча иштирокчилар фақат Олимпиада объектларида, шунингдек, ўзлари жойлашган меҳмонхоналарда овқатланишлари белгиланди.

Ушбу регламент Япония ҳукумати, Токио шаҳар раҳбарияти, мусобақа ташкилий қўмитаси, Халқаро олимпия қўмитаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари, шунингдек, мустақил экспертларни ўз ичига олган комиссия томонидан тузилган.

Регламентнинг охирги қарори июнь ойида — мусобақанинг расмий бошланишидан тахминан бир ой олдин аниқ бўлиши кутилмоқда.

Мухлисларни киритиш масаласи ҳам мусобақа бошланишидан бир ой олдин ҳал этилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *