Россияда узоқ муддат қолишни истаган хорижий фуқаролар учун 10 йиллик электрон ҳужжат жорий этилади. Бу ҳақида Sputnik “ТАСС” га таяниб хабар қилди.

Қайд этилишича, электрон ҳужжатда хорижий фуқаро ҳақида барча керакли маълумотлар ҳимояланган кўринишда сақланади. Ҳужжат муддати 10 йил бўлиб ундан сўнг янгисига алмаштирилади.

Россияда 90 кундан ортиқ муддатга қолишни истаган барча хорижий фуқаролар, уларнинг мақсади ўқиш, иш, даволаниш ва бошқа бўлишидан қатъий назар, ана шундай электрон ҳужжат расмийлаштириши керак бўлади.

Биринчи навбатда ушбу тизим Москвада ишга туширилиши кўзда тутилган. Айни дамда ИИВ томонидан ушбу жараённи амалга ошириш механизми ишлаб чиқилаётгани айтилган хабарда.

Аввалроқ, Россий поятахти Москвада яшаётган ўзбек мигрантлари сони маълум қилинган эди. Эслатиб ўтамиз Россия ҳукумати қарорига мувофиқ меҳнат мигрантлари ҳар 3 йилда рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон топшириши керак бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *