Хонанда Райҳон Йигитали Мамажонов эгизак фарзандлари Ислом ва Имроннинг туғилган кунига тайёрлаган совғасига нисбатан «иккиюзламачилик» деб изоҳ қолдирди.

Кеча, 1 май куни Йигитали ва Райҳоннинг эгизак фарзандлари Ислом ва Имрон туғилган кунини нишонлашди. Актёр Йигитали фарзандларининг туғилган куни муносабати билан Фарруҳ Зокировнинг «Ўғлим» деб номланган қўшиғига ўғилларининг суратларидан фойдаланиб, ўзига хос совға тайёрлади.

EFFECT.UZ

Хонанда Райҳон собиқ турмуш ўртоғи Йигиталининг бу хатти-ҳаракатларини «иккиюзламачилик» деб атади.

«Болаларни, фарзандларни ўртага қўйиб пиар қилиш мумкинми?», — деб ёзади Райҳон.

Маълумот учун, Йигитали ва Райҳон ажрашганидан сўнг, актёр Йигитали ҳам, хонанда Райҳон ҳам янги оила қуришди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *