Хоразм вилояти Гурлан туманидаги деҳқон бозорида ёнғин юзага келди. Бу хақида Хоразм ФВБ матбуот хизмати хабар қилган.

Унга кўра, 1 май куни соат 21:39да Гурлан туман Мустақиллик кўчаси 4-уйда жойлашган “Гурлан деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида қурилган фуқаро Ж.О.га тегишли дўконнинг тахминан 35 м.кв. майдонда том кисми ва дўконнинг ички кисми ҳамда фуқаро М.И.га тегишли дўконнинг 40 кв.м. майдонда том қисми ва дўконнинг ички қисми ёниб зарарланган.

Ёнғиндан ҳудуддаги бошқа дўконларнинг 500 м.кв. қисмидаги майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарари экспертлар томонидан аниқланаётгани қўшимча қилинган хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *