Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, рейтингдан олти нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. Бу ойда боксчиларимиз яхшигина кўтарилишга эришишган.

Эълон қилинган рейтингда Ҳасанбой Дўсматов биринчи ўта енгил (-48,9 кг) вазн тоифасида яхшигина кўтарилган ва тўртинчи ўринга жойлашган. У Тошкентда ўтказилган жангда танзаниялик Муҳсин Кизотани учинчи раундда нокаутга учратиб, WBA International камарини қўлга киритганди.

Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган. Аҳмадалиев шунингдек IBF йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) жангларини олиб бораётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов Тошкентдаги ҳимоя жангидан сўнг олтинчи ўриндан учинчи ўринга кўтарилиб олган. Шоҳжаҳон Эргашев эса саккизинчи поғонани эгаллаб турибди. Шаҳрам айни пайтда ушбу вазнда WBA International камари соҳиби ҳисобланади.

Биринчи ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасида Исроил Мадримов эса биринчи ўринда қайд этилган.

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (-76,2 кг) эса 15-ўриндан 7-ўринга кўтарилиб олган. У айни пайтда WBA Continental Americas камари соҳиби бўлиб турибди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *