Тожикистон Қирғизистон билан тузилган икки томонлама шартномани бузди. Қирғизистон чегара хизматининг маълум қилишича, тожиклар чегара олдидан ҳарбий қўшинлари ва оғир ҳарбий техникаларни олиб кетмаяпти.

Манбанинг маълум қилишича, тожик томон Баткен вилоятининг Кўк-Тош районидан ўтаётган транспортларга ҳали ҳам ўқ узмоқда. Ҳозирги вақтда чегара олдидаги вазият кескинлигича қолмоқда.

Айни вақтда Тожикистон қўшни давлатнинг маълумотини рад этмоқда ва ҳарбийлар чегара олдидан кетилганлигини таъкидлаган.

Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаров чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича томонлар ўртасида эришилган келишувларнинг бажарилишини муҳокама қилдилар.

Республика раҳбарлари сулҳ режимига тўлиқ риоя қилиш ва қўшинларни доимий позицияларга қайтариш масалаларига алоҳида эътибор беришди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев икки давлат президентлари билан юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилиш ва унинг кескинлашувига йўл қўймаслик бўйича телефон орқали мулоқот қилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *