Хабар берганимиздек, 6-9 май кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида спорт курашлари бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи жаҳон лицензион турнири бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа Олимпиадага сўнгги лицензион турнир ҳисобланади.

София мусобақаси олдидан эркин ва юнон-рум курашчиларимиздан 4 тадан жами 8 та лицензия бор. Болгарияда яна 2 тадан 4 та йўлланмани қўлга киритиш имконияти бор. Лекин юнон-кураши бўйича терма жамоамиз мураббийлари қарорига кўра Софияга биргина Маҳмуд Бахшиллоев (67 кг) йўл олади.

97 кг вазндаги курашчимиз Жаҳонгир Турдиев жароҳати сабаб жаҳон лицензион турнирида иштирок эта олмайди. Ўзбекистон аёллар эркин кураш терма жамоаси эса тўлиқ таркибда Болгарияга жўнаб кетади. Боиси, улар ҳали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишмаган.

Лицензия учун гиламга чиқадиган курашчиларимиз:

ЭРКИН КУРАШ

65 кг: Ильяс Бекбулатов

125 кг: Дилмуҳаммад Нурмуҳаммедов

Мураббийлар – Олимжон Ҳикматов, Абдурауф Бозорбоев, Арсен Аҳмедов

ЮНОН-РУМ КУРАШИ

67 кг: Маҳмуд Бахшуллоев

Бош мураббий – Равшан Рўзиқулов

АЁЛЛАР КУРАШИ

50 кг: Даулетбике Яхшимуратова

53 кг: Шоҳида Аҳмедова

57 кг: Севара Ешмуратова

62 кг: Набира Есенбаева

68 кг: Светлана Окназарова

76 кг: Шаҳрибону Эллиева

Мураббийлар – Анатолий Ибрагимов, Аҳмед Кагарманов

Шифокорлар – Узроб Турсуналиев, Улуғбек Тўрабоев

Ҳакам – Тоҳир Ғуломов

Менежер – Руслан Абдуллаев

Бош котиб – Шуҳрат Мамадалиев

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.