Президент Шавкат Мирзиёев видеоселекторда банк соҳасидаги коррупция масалаларига тўхталиб ўтди.

“Ўзсаноатқурилишбанк” ходимларидан бири катта миқдордаги талон-тарожда айбланиб, ҳибсга олингани айтилди. Президент ҳар бир банк раҳбарига “нимада айбланаётганини кўриш, фарзандларини кўз олдига келтириши учун” суд жараёнида иштирок этишни таклиф қилди.

“Мен Мамаризо Нурмуратовга [Марказий банк раиси] ишонаман, лекин унинг тизимига ишонмайман“, — деди президент.

Бош вазир ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров МБ раҳбари билан биргаликда бир ой ичида “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Ипотекабанк”ни “коррупциядан ҳоли банкка” айлантириши кераклиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев биринчи поғона раҳбарлари ўз соҳаларидаги коррупция учун жавоб беришлари ҳақида огоҳлантирди .

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *