EFFECT.UZ ахборот агентлигига Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Барлос” маҳалласидаги ўнга яқин фермерлардан мурожаат келиб тушди.

Биламизки, Иштихон тумани сўнги йилларда  боғдорчилик аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, узумчиликда  ўзига хос натижаларни қўлга киритиб,  соҳада янгиликлар яратаётган фермер ҳамда миришкор- деҳқонларнинг маконига  айланиб бормоқда.

EFFECT.UZ

Бу ерда пишиб етилаётган кишмишлар нафақат Ўзбекистонда балъким дунё бозорида ўз ўрнига эга.  Кейинги вақтларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда  фермер – деҳқонларнинг ерлари ноқонуний олиб қўйилиши билан боғлиқ бўлган чиқишларга  тез-тез кўзимиз тушмоқда.

EFFECT.UZ

Афсуски, бу ҳолатлар одатий ҳолга айланиб, ҳеч кимни ажаблантирмай қўйганга ҳам ўхшаб қолмоқда.  Иштихонда хам айни шу муаммо.  Энг қизиғи ҳар-бир фермерда ўнлаб ишчилар бўлиб, қарийб 100 гектар узумзорларни барпо этишда уларнинг катта хизматлари ва ўз ёнларидан сарфлаган ҳаражатлари борлигини унутмаслик керак.

EFFECT.UZ

Бироқ, энди оғзи ошга етай деганда ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир бўлиб  токлар энди ҳосилга кирганда “янги эга” пайдо бўлиб қолганлиги юқоридаги мурожаатчи фермерларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

EFFECT.UZ

Мурожаатчилардан бири: “Бизнинг ерларимизни Рустам Бобоев исмли шахс олганлиги ойдинлашди. Олдин Ички ишлар органларида ишлаган экан!” – деган сўзларни айтди.

“Еримизни олиб қўйганлар ижара тўлашимиз кераклигини айтмоқда. Менда  ўзимиз ҳали солиқларни қандай тўлаймиз, қўшимчасига ижара жудаям ортиб тушади деган саволлар пайдо бўлди. Шуни тушунтирсам,  токларингни  ҳайдатиб  ташлайман деди.

Мен ҳам унга жавобан, олиб кел тракторингни, қўлингдан келса ҳайдат дедим. Ўртада тортишув келиб чиқди. Мени Ички ишларга берган. Ҳозир сарсон бўлиб қатнаб юрибман. Кўз олдимда адолатсизликлар бўляпти.

Гапнинг очиғи,  Иштихонда шундай фермерлик қилаётганимдан  уялиб кетдим. Ҳокимга ёздим, у келиб кўриши ўрнига – қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи етиб келиб,  бир юзаки жавоб қайтарди холос.  Меҳнатларимга ачиняпман.

22 кишини иш билан таъминлаганман. Бораман, ариза ёзаман фақат юзаки жавоб келади. Нима қилишимни билмайман. Битта йўли, кўч-куронимизни олиб кетиш қолдими, билмадим…” – деди “Ismoil Bo’ri o’g’li” фермер хўжалиги раиси  Исмоил Ҳаитов.

“Фермерларнинг асосий норозилиги ерларидан айрилаётганлиги, ҳамда ерни тортиб олаётганлар буни қонунга хилоф равишда амалга ошираётганлигидадир. Бу ишларнинг ноқонуний амалга оширилаётганлигини сезганимиздан сўнг ОАВ вакилларини чақиришга қарор қилдик.

Ерларимизга эга чиққан тўрт киши бизга шунинг ортидан тирикчилигимиз ўтиб турган ерларимизни қайтариб берсин. Бошқа гап йўқ бу ерда!” –  деди яна бир фермер Искандар Амиров.

Фермерларнинг эътирози қанчалик даражада асосли? Бу саволга жавоб олиш мақсадида журналист Аъзам Хўжақулов  15 йилдан буён Иштихон тумани ҳокими сифатада фаолият юритаётган Шуҳрат Негматов билан билан учрашди.

EFFECT.UZ

EFFECT.UZ

EFFECT.UZ

Туман ҳокими бу ҳолатга қуйидагича изоҳ берди:

“Айтилиши бўйича, ариза билан мурожаат қилишган.  Улар фаолиятига доир эътирозлар ва аризалар кўпайиб кетганидан сўнг, биз ерларни туман ҳокимлиги заҳирасига  олдик.

У мелиса, прокурор, ҳоким бўлса тадбиркорлик қилиши мумкин эмас деб қонунда ёзилмаган. Шу сабабдан ҳам заҳирага олинган фермерлар ерларини, қайта ишлаш, маҳсулотларни экспортга йўналтиришни мақсад қилиб ариза киритган “Suhrob avtoservis” корхонасига бериб юбордик.

Агар қонунга зид ҳолатлар бўладиган бўлса, мана туман прокуратураси, туман адлия бўлими, фермерлар кенгаши, қолаверса туман ҳокимлиги  ўрганишга тайёрмиз!”

EFFECT.UZ журналистининг саволидан сўнг, ерлар шахсан туман ҳокимининг қарори билан берилганлиги ойдинлашди.

EFFECT.UZ

Шуҳрат Негматов ўз қарорини изоҳлар экан, ҳаммаси қонуний ва ҳуқуқий нормаларга зид эмаслигини ҳамда халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида  бу қарор анча муҳокама қилинганлиги тўғрисида  тўхталиб ўтди.

“Қарор қонунга зид  тарзда қабул қилинмаган. Агар фермерларнинг эътирозлари бўлса, марҳамат бемалол судга мурожаат қилишлари мумкин!” – деди Ш. Негматов.

EFFECT.UZ

Туман прокурори Дилшод Ўсаров – фермерлар ерларига эга  чиққан МЧЖ раҳбари Рустам Бобоевга “Олдин ҳам  маҳсулот экспорти билан шуғилланганмисиз?” дея савол берганида, у аниқ бир жавоб қайтаролмади.

Мана сизга йирик сармоядор,  ер эгаси дейилаётган собиқ  милиция  терговчисининг аҳволи…

Фермерларда эса эътирозлар ғиж-ғиж. Хулоса, сиз азизлардан!

Журналист: Аъзам Хўжақулов

Матн муаллифи: Аброр Поёнов

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *