Хонанда Ҳадича Қурбонова ўзидан 18 ёш катта турмуш ўртоғи оламдан ўтганидан кейин, турмуш ўртоғининг биринчи хотини ва қизлари билан муносабатлари яхшилангани ҳамда нима сабаб норозиликларга қарамай турмушга чиққани ҳақида гапириб берди.

«Турмуш ўртоғимни биринчи оиласи эмасман, лекин нечанчи эканлигини ҳам айта олмайман. Асосийси бу тақдир, турмуш қураётган пайтимда мен томонидан кўплаб норозичаликлар бўлган. Мендан турмуш ўртоғим 18 ёш катта эдилар, у инсонни яхши кўришимга сабаб отамга ўхшардилар, ҳаракатлари уришишлари ва эркалашлари. Турмуш ўртоғим оламдан ўтганларидан сўнг, биринчи хотини ва қизлари билан муносабатимиз янада яхшиланиб, бир- биримизга керак эканлигимизни тушуниб етдик. Инсон бор эканки, ҳар бир нарсага кўникади» – деди Ҳадича Қурбонова.

Хонанда Ҳадича Қурбонова 2020 йил эри коронавирус касаллиги сабаб вафот этганини маълум қилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *