Бугун Осиё Чемпионлар Лигасида 6-тур ўйинлари якунланди, ушбу турда АГМК Тожикистоннинг «Истиқлол» клубидан устун келди(2:1).

АГМК Зафар Полвонов ва Ёван Жокичнинг голлари эвазига ғалаба қозонди ва 2-турдаги мағлубият учун (2:3) реванш олди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Шабоб Ал Аҳли» мезбон «Ал Ҳилол»ни да Крузнинг дубли эвазига мағлуб этди(2:0).

Шу тариқа, Тожикистоннинг «Истиқлол» клуби 10 очко билан пешқадам сифатида 1/8 финалга йўл олди. 10 очко жамғаришга эришган «Ал Ҳилол» энг яхши 2-ўринлар қаторига кириш учун қолган гуруҳлардаги ўйинлар якунланишини кутади. «Шабоб Ал Аҳли» 7 очко тўплаб учинчи, АГМК 7 очко билан тўртинчи ўринда қолди.

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.