Талабалар орасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли 3 та ОТМ:

Олмазор тумани СЭО ва ЖСХ бўлимининг тавсиясига асосан Тошкент давлат техника университетининг  Геология-қидирув факультети 30 апрель санасидан 14 кунлик онлайн таълимга ўтказилди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” туризм халқаро университети ва Aндижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳам 14 кунга масофавий таълим тизимига ўтди.

Aввалроқ,  2 та ОТМ талабалар орасида CОVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва Жиззах давлат педагогика институти масофавий таълим тизимига ўтган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *