Коронавирус бўйича антирекордлар янгиланмоқда: касаллик қайд этилиши 402 нафар, даволанаётганлар 3000 нафардан ошди, 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборт хизмати хабар қилди.

2021 йил 29 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 90808 (+402) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Бухоро вилоятида, 8 нафари Жиззах вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 4 нафари Наманган вилоятида, 69 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 9 нафари Фарғона вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида, 64 нафари Тошкент вилоятида, 209 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида: Андижон вилоятида 18 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Навоий вилоятида 6 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар, Самарқанд вилоятида 22 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар, Хоразм вилоятида 1 нафар, Тошкент вилоятида 42 нафар, Тошкент шаҳрида 192 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 87067 (+293) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 649 нафарни ташкил қилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *