Бугун, 29 апрель куни Испания Ла Лигасининг 33-тур доирасида қолдирилган ўйин «Барселона» – «Гранада» учрашуви бўлиб ўтди(1:2).

 

Ўйиннинг 23 дақиқасида Гризманнинг узатмасини Месси кучли зарбаси билан ҳисобни очди. «Гранада» футболчиси Мачис 68 дақиқада ҳисобни тенглаштирди. «Барселона»нинг кетма-кет ҳужумларига қарамай, 79 дақиқага келиб Молина «Гранада»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, қолдирилган ўйинда мағлубиятга учраган «Барселона» турнир жадвалида 71 очко билан учинчи ўринда қолди.

Ла Лига турнир жадвали:

1. «Атлетико Мадрид» – 73

2. «Реал Мадрид» – 71

3. «Барселона» – 71

4. «Севиля» – 70

Барчаси 8 май куни ҳал бўлади. Яъни «Барселона» – «Атлетико Мадрид» ўртасида супер тўқнашув бизни кутиб турибди.

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.