Жорий йилнинг 29 апрель куни соат 00:10 ларда Тошкентда содир бўлган ЙТҲда “Ласетти” автомобили ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙХҲББ матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Ж.Р. “Ласетти” русумли автомобилда ҳаракатланаётган пайтида ушбу кўчада жойлашган 107-уй рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб дарахтга урилган.

Натижада, ҳайдовчи 25 ёшли Ж.Р. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган хабарда.

Аввалроқ, Наманганда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 8 ёшли бола вафот этгани ҳақида хабар қилган эдик. Шунингдек, Тошкент вилояти Миробод туманида 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *