Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги отишма жиддий тус олди. Икки давлат ҳарбийлари чегаранинг турли ҳудудларига оғир артиллерияни жалб қилиб, қуролли тўқнашувларни юзага келтиришди, натижада оддий халқ бундан жабр кўрди.

Хусусан Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадош Лейлек раёнида, Қизил-Бел қишлоғи яқинида қуролли тўқнашувлар бўлди.

Тожик томоннинг вертолётлари Қирғизистоннинг Кўк-Тош ва Самарқандек қишлоқлари томонда кузатилган. Қирғизистон ҳарбийлари эса ўт очиш зонасига борган. Хусусан Исфара шаҳар ҳокими Баҳоваддин Баҳодурзода чегарада бўлган вақтида елкасидан яраланган.

Тахминан соат 17:00да Тожикистон ҳарбийлари Қирғизистоннинг 3та чегара заставаси ва 2та чегара постларига қарата ўт очди. Миномётлардан ўқ отиш натижасида “Дўстук” заставаси ёниб кетди.

Қирғизистолик 3 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 31 киши жароҳат олди. Тожикистоннинг томондан 31 киши ва уч нафар фуқароси чегарада вафот этди.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда намойиш бошланган эди, Жўқорғи Кенгес Спикери Талант Мамитов чиқди. Можарони ҳал қилиш учун ҳукумат ва парламент томонидан қандай чоралар кўрилиши ҳақида маълумот берди.

Вазият бундан ҳам чигаллашиб кетмаслиги учун Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари ўртасидаги музокаралар бўлиб ўтди.

Икки мамлакат бош вазирлари бир овоздан чегара билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда куч ишлатиш номақбул деб ҳисоблайдилар ва можаронинг янада авж олишига йўл қўймаслик учун шошилинч чоралар кўриш зарурлигини таъкидладилар”, – деб айтилган Қирғизистон ҳукумати баёнотида.

Ўзбекистон қўшни давлатларга бир бирига қарши ўт очишни тўхтатишга чақирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги отишма юзасидан баёнот билан чиқди. Маълум қилинишича, Ўзбекистон қирғиз-тожик давлат чегарасида вазият кескинлашганини чуқур хавотир билан қабул қилди.

“Биз томонларни тўқнашувларни дарҳол тўхтатишга, вазиятни барқарорлаштириш бўйича қўшма чораларни кўришга, низонинг янада ортишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз”, дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, бугунги кунда барча масалалар ва мавжуд муаммолар фақат Марказий Осиё қардош халқларига хос бўлган кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатлари руҳидаги музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилиниши керак.

Ташиев қайтиб Германиядан қайтиб келди

Германияга даволаниш учун кетган Қирғизистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Камчибек Ташиев Қирғизистонга қайтиб келди.

Садир Жапаров халқга мурожаат қилди

Қирғизистон президент Садир Жапаров қирғизистонликларни хотиржам бўлишга, провокацияларга берилмаслик ва душманликни қўзғатмасликка чақирди.

Биз тожик биродарлар билан доимо тилни топамиз ва барча масалаларни фақат қадимий заминимиздаги яхши қўшничилик манфаатлари ва тотувликни ҳисобга олган ҳолда ҳал қиламиз. Биз учун можароларни ичкаридан қўзғашга уринаётганлар хавфли”, — деб ёзди президент.

Қирғиз-Тожик чегарасида даҳанаки жанг ва отишмалар нима сабабдан юзага келди?

2021 йил 17 апрелда, “Боткенводоканал” ходимлари Боткен туманининг Кўк-Тош қишлоғи ҳудудидаги “Головной” сув олиш жойида тозалаш ишларини олиб боришни бошлаганларида, Хожаи Ало қишлоғининг 50 га яқин аҳолиси ушбу жойга етиб келиб, бу соҳадаги ишларнинг биргаликда олиб борилишини талаб қилишан.

Оғзаки тўқнашув пайтида Тожикистон фуқаролари сув идораси ишчиларига тош отишни бошладилар. Маҳаллий расмийлар сув олиш жойидаги тозалаш ишларини вақтинча тўхтатишга қарор қилишди. Боткен ва Исфара вилоятлари ҳокимларига музокаралар ўтказиш тўғрисида кўрсатма берилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.