Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг чегара қўшинлари ва махсус кучлари Қирғизистоннинг Боткен вилоятида Кўк-Тош қишлоғидаги “Головная” сув олиш жойининг миномётлари, пулемётлари ва автомат қуролларидан, ўқ отишни бошлади.

Томонлар низода яна бир-бирларини айблашмоқда. Хабарларга кўра, минтақада вазият ҳамон кескинлигича қолмоқда, одамлар тарқалишга шошилишаётгани йўқ. Отилган  тoшлардан жароҳат олганлар ҳам бор.

Боткен вилоятида тез ёрдам машинаси Тожикистон билан чегарада содир бўлган ҳодиса яраланган 4 кишини шифохонага олиб борган.

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари, Чегара хизмати директори Уларбек Шаршеэв воқеа жойиди бўлиб вазиятни назорат қилиб турибди.

Уларбек Шаршеэв вазиятни мувофиқлаштиради ва тожик чегарачилари томонидан қўзғатилган қуролли чегара можаросини маҳаллийлаштириш бўйича чоралар кўрмоқда”, деб хабар беради Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.

EFFECT.UZ

24.кг ахборот агентлигининг хабар беришича, учта қишлоқ ҳудуди (Оқ-Сой, Оқ-Татир ва Самарқандек)да фавқулодда режим жорий қилинган.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати ушбу отишмада Тожикистонни айби борлигини айтди.

 “Aжабланарлиси шундаки, Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари раҳбарияти “Головной” сув тақсимлаш қурилмасининг қурилиши Қирғизистон СССР томонидан амалга оширилганлиги тўғрисида тарихий фактларни билмайди“, — дейилади баёнотда.

Германияга даволаниш учун кетган Қирғизистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Камчибек Ташиев Қирғизистонга қайтиб келади.

EFFECT.UZ

Аммо Боткендаги вазият туфайли у қайтишга мажбур бўлган. У республикага тунга яқинроқ етиб келади.

Бишкекдаги ҳукумат биноси олдидаги митинг аста-секин авж олмоқда. Тахминан 200 киши аллақачон йиғилган. Одамлар расмийлардан Тожикистон билан чегарадаги вазиятни ҳал қилишни талаб қилмоқда.

Қирғиз-Тожик чегарасида даҳанаки жанг ва отишмалар нима сабабдан юзага келди?

EFFECT.UZ

2021 йил 17 апрелда, “Боткенводоканал” ходимлари Боткен туманининг Кўк-Тош қишлоғи ҳудудидаги “Головной” сув олиш жойида тозалаш ишларини олиб боришни бошлаганларида, Хожаи Ало қишлоғининг 50 га яқин аҳолиси ушбу жойга етиб келиб, бу соҳадаги ишларнинг биргаликда олиб борилишини талаб қилишан.

EFFECT.UZ

Оғзаки тўқнашув пайтида Тожикистон фуқаролари сув идораси ишчиларига тош отишни бошладилар. Маҳаллий расмийлар сув олиш жойидаги тозалаш ишларини вақтинча тўхтатишга қарор қилишди. Боткен ва Исфара вилоятлари ҳокимларига музокаралар ўтказиш тўғрисида кўрсатма берилди.

EFFECT.UZ

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *