Кеча Қирғизистон ва Тожикистон чегараларида можаро юзага келди. Тожикистон томони Қирғизистоннинг Боткен вилоятининг Кўк-Тош қишлоғидаги “Головная” сув тақсимлаш пункти ёнида видеокамераларни ўрнатишни бошлади, деб хабар бермоқда 24.kg.

Бироқ, маҳаллий аҳоли бунга қарши чиқиб, даҳанаки жанглар бошланди. Даҳанаки жанжал жиддийроқ тус олди ва  иккала томон ҳам бир-бирига тош отишни бошлашди.

Бугун Тожикистондан томондан Кўк-Тош қишлоғида жойлашган ҳарбий қисмга ўт очилди. Отишма пайтида Кўк-Тош қишлоғида яшайдиган 30 ёшли эркак жароҳатланди.

“Отишма натижасида 30 ёшли эркак кўзидан жароҳат олди ва касалхонага ётқизилди Бундан ташқари, Ўш- Исфана йўлида жойлашган Майский  қишлоғидан ўтиб кетаётган машиналарга тош отиш бошланди”, – дейилади полиция хабарида.

Ҳаммаси бўлиб тўрт киши жароҳат олган. Икки киши касалхонага ётқизилган.

“Агар юқори малакали ёрдам кўрсатишга эҳтиёж бўлса, Ўшдан мутахассислар юборилади”, деб изоҳ берди Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Боткен раҳбари Омурбек Суваналиевнинг айтишича, маҳаллий аҳоли можаро зонасидан вақтинча эвакуация қилинган. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, тожик томони билан музокаралардан сўнг вазият аста-секин барқарорлаша бошлади, аммо провокациялар туфайли вазият кескин ёмонлашган. Суваналиев, ушбу ишга “баъзи кучлар” аралашаётганини тахмин қилди.

Ҳозирда милиция кучайтирилган режимда ишламоқда ва икки иш бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *