Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг коронавирус инфекциясига чалингани айтилди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов tik tok ижтимоий тармоғида маълумот берган.

Аҳрор Содиқовга кўра, Зоир Мирзаев бир неча кундан бери касалликка қарши даволанмоқда.

«Зоир Мирзаевнинг коронавирусга чалингани 24 апрель куни маълум бўлган. Айни пайтда вилоят раҳбари Тошкент шаҳрида даволанмоқда», — дейди Аҳрор Содиқов.

Аввалроқ, Навоий ҳокими Қобул Турсунов ҳам коронавирусга чалингани ҳақида маълум қилинган эди. Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов билан ҳам коронавирусга чалиниш ҳолати бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур инфекция туфайли Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев вафот этган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *