Бугун, 27 апрель куни ОЧЛ 2021 йил 5-тур доирасида Олмалиқнинг АГМК клуби Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига қарши учрашувида йирик ҳисобда мағлубиятга учради(0:3).

EFFECT.UZ

Ўйининг 39 дақиқасида Ветто «Ал-Ҳилол»ни ҳисобда олдинг олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимнинг 47 дақиқасида Гомес фарқни яна биттага оширди. Ал-Шаҳрони 58 дақиқада ҳисобни йириклаштирди.

Шу тариқа, Миржалол Қосимов шогирдлари 5-турга келиб 4 очко тўплашди. Сўнгги ўйингда қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар АГМК кейинги босқич йўлланмасидан маҳрум бўлди.

EFFECT.UZ

EFFECT.UZГуруҳдаги иккинчи ўйинда Тожикистоннинг «Истиқлол» клуби БААнинг «Шабаб Ал-Аҳли» клубига ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда гол киритиб, ғалабани илиб кетди.

«А» гуруҳидан Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» ва Тожикистоннинг «Истиқлол» клуби кейинги босқичга чиқишди.

Ўзбекистон номидан халқаро майдонда иштирок этган «Пахтакор» ва АГМК ОЧЛда сўнгги турини ўтказиб, мусобақа билан хайрлашиб қайтишади.

EFFECT.UZEFFECT.UZ

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *