Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри, “Обод турмуш” маҳалласи жойлашган икки қаватли уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши ҳолати юз берган. Бу ҳақда “Hududgazta’minot” АЖ матбуот хизмати қўшимча маълумот берди.

Унга кўра, маиший эҳтиёж учун табиий газни ўғирлаш натижасида 2 қаватли бинодаги уйлардан бирининг хонасида табиий газ тўпланиши содир бўлганлиги аниқланди. Хонадон эгаси ҳисоблагични олиб ташлаб, газ қувурларини канализация сифони орқали улаб қўйиши, табиий газ сизиб чиқишига сабаб бўлган. Газ-ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида бир киши вафот этди.

Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилишича, Мазкур ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги «EVOS» кафеси ёнғин ҳолати келиб чиққан эди.  Шунингдек, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида марказий буюм бозор ёнидаги цехда ёнғин юзага келгани ҳамда  “Шовотландия” кафесининг ёқиб юборилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлиб, қасддан ёқиб юборган шахс ушлангани  тўғрисида хабар берган эдик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *