Шу йилнинг 25 апрель куни соат 19:00 ларда Пастдарғом тумани “Ровот-Боғонали” қишлоғи йўналиши бўйлаб харакат қилган автомашиналардаги йўловчилар ўртасидаги келишмовчилик катта муштлашувга айланган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Унга кўра, Пастдарғом тумани “Ровот-Боғонали” қишлоғи йўналиши бўйлаб бошқариб, “Ровот” қишлоғининг ички йўлига қайрилаётган вақтида 51 ёшли М. Баҳодир бошқарувидаги “Lasetti” русумли автомашинасини унинг орқа томонидан ҳаракатланиб келаётган “Lasetti” русумли автомашина ҳайдовчиси 22 ёшли А.Миржалол ва унинг йўловчилари 36 ёшли Р.Урал, 24 ёшли А.Талат, 18 ёшли А.Фирдавслар ҳайдовчи М.Баҳодирга автомашинани нотўғри бошқариб, уларни автомашинасини қисиб юборганлигини айтиб, ҳақорат қилганликлари оқибатида Ровот ва Боғонали қишлоғида яшовчи жами 17 нафар фуқаролар ўрталарида жанжал келиб чиқиб, бир-бирларини уриб дўппослаганлар.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жанжалда фаол иштирок этган 17 нафар фуқаролардан 15 нафари турли кўринишдаги тан жароҳатлари олганликлари, улардан 3 нафари аёл киши эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида ушбу жанжалнинг келиб чиқиш сабаблари, айбланувчилар доираси аниқланиб ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади, дейилган хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *