Дунёда коронавирусдан касалланиш бўйича энг ёмон кўрсаткичлардан бирига эгалик қилаётган Ҳиндистон ўтган йили пандемия бошланганидан бери 17,6 миллиондан ортиқ ҳолатни қайд этди.

Аммо мутахассисларнинг фикрига кўра, уларнинг ҳақиқий сони 30 баравар кўп бўлиши мумкин – бу ярим миллиарддан ортиқ киши дегани.

Ҳиндистондаги соғлиқни сақлаш ходимлари ва олимлари узоқ вақтдан бери Covid-19 юқумли касалликлари ва улар билан боғлиқ ўлимлар инфратузилманинг ёмонлиги ва синов даражасининг пастлигидан келиб чиқаётганини маълум қилиб келишган.

EFFECT.UZ
Фото: Аҳмедабад шаҳрида жойлашган касалхона/AP

«Бу сафар ўлим кўрсаткичлари, эҳтимол, жиддий баҳоланмаган бўлиши мумкин. Бу ерда  расмий равишда эълон қилинганидан кўра кўпроқ ўлим ҳолатлари мавжуд» дейди Ню-Деҳли касалликларни динамикаси, иқтисодиёти ва сиёсати маркази директори Раманан Лахминараян.

EFFECT.UZ
Фото: CNN

Айтиш жоизки, ўтган йилнинг сентябрь ойида биринчи тўлқин пасайишни бошлаганда, ҳукумат ўлим кўрсаткичининг пастлигини коронавирус билан курашишдаги муваффақият сифатида кўрсатган эди. Бунинг ортидан баъзи чекловларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар ҳам қўллаб-қувватланган. Ўша даврда бутун мамлакат Covid-19 га қарши жангда ғолиб чиқади деб башорат қилинган ҳамда Бош вазир Нарендра Моди кўрсаткичлар борасидаги ижобийликни алоҳида таъкидлаган эди. Аммо бугунги ҳолатга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлиб турибсиз.

«Менимча, мамлакатдаги биронта оилани Covid-19 чеклаб ўтмаган. Ҳар бир оилада йўқотишлар ёки вирус билан оғринишлар бор “, – дейди Раманан Лахминараян.

EFFECT.UZ
Фото: Деҳлидаги коронавирусдан вафот этган оила аъзосини куйдирилишига тайёрланиш жараёни/Reuters

Маълумот ўрнида Ҳиндистонда коронавирусдан вафот этганлар оммавий равишда ёқиб юборилмоқда. Уларнинг катта қисми Covid инфекциясининг тўхтовсиз тўлқини остида ўта оғир беморлар учун тиббий ёрдам тўшаклари, дорилар ва кислород баллонлари етишмаётганлиги сабабдан вафот этишган.

Жавоҳир Қадамов

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *