Шу йилнинг 21 май – 1 июнь кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилиши лозим эди.

Лекин Ҳиндистондаги коронавирус билан боғлиқ ҳолат сабабли ушбу мусобақа Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига кўчирилди. Бу ҳақда Осиё бокс конфедерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Осиё чемпионати эркаклар ўртасида 10 та, аёллар ўртасида 10 та вазн тоифасида  ташкил этилади.

Ҳиндистон ва БААдаги вазият

Ҳиндистонда ҳозирги кунда Коронавирусга чалинган беморлар 18 миллионга етди. Кеча 363 мингга яқин инсонда коронавирусга чалиниш холати аниқланди. Вафот этганлар эса 200 мингдан ошди.

Маҳаллий журналистлар ўтган ҳафтада Деҳлининг ўзида 1100 та ҳисобга олинмаган ўлим ҳолатларини аниқладилар.

Илмий моделларнинг кўрсатишича, рақамлар расмий қайд этилганидан беш мартадан 30 мартагача кўп бўлиши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.