Тошкентда 27 апрелдан боғча ходимлари ва мактаб ўқитувчиларини ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан эмлаш бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек Эгамбердиев хабар берди.

Тошкент шаҳрида жойлашган жами 83 та эмлаш пунктида бугунги кунга қадар 65 ёшдан юқори ҳамда тиббиёт ходимларининг жами 37 763 нафари эмлаш билан қамраб олинди. Улардан 18 980 нафари 65 ёшдан юқори бўлган фуқаролар, 18 883 нафари эса тиббиёт ходимларини ташкил этган.

Бугун (27 апрель)дан бошлаб Тошкент шаҳри бўйича хитой-ўзбек ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан нафақат 65 ёшдан юқори ва тиббиёт ходимлари, балки мактабгача таълим муассасаси ходимлари, мактаб ўқитувчилари ҳамда сурункали касаллиги бўлган бошқа фуқароларни ҳам эмлаш бошланди”, – дейди Улуғбек Эгамбердиев.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи ўринбосарининг маълум қилишича, 28 апрелдан Тошкент аҳолисининг 65 ёшдан ошган қатламини Ўзбекистонга олиб келинган «Спутник V» вакцинаси билан эмлаш ишлари бошланади. Эмлаш бепул амалга оширилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 1 апрелдан 65 ёшдан катта шахслар ва тиббиёт ходимларини коронавирусга қарши ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC2001 ва AstraZeneca вакциналари билан эмлаш жараёни бошланган эди. 26 апрель ҳолатига кўра, бутун мамлакат бўйича 565 мингдан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши эмланган.

Ҳукумат июнь ойи охиригача 4 миллионга яқин, йил охиригача 7 миллион аҳолини коронавирусга қарши эмлашни режалаштирган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *