“Саводсиз, муомаласиз ЙПХ ходими” сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 26 апрель куни соат 22:30ларда Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходими Х.Анваров Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида жойлашган “Гумбаз” жоъме масжиди атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизмат олиб бораётган вақтида “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган.

Аммо ўзаро бўлиб ўтган мулоқот вақтида ҳайдовчи томонидан ЙПХ ходимининг бодикамера мосламаси бўлмаганлиги ва ходимнинг муомала маданиятига эътироз билдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётгани қўшимча қилинган хабарда.

Аввалроқ, фуқарони ҳақорат қилгани туфайли ЙПХ ходими маошининг ярмидан айрилгани ҳақида хабар берган эдик. Бундан ташқари, “ЙПХ ходими ҳайдовчини сўкди” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалгани ҳамда ЙПХ инспекторига нисбатан суриштирув ишлари бошлангани айтилган эди. Шунингдек, Наманган вилоятида “Уяли қўл телефонидан фойдаланганлиги учун” тўхтатиб текширилган фуқаронинг ГАИ билан «спор» қилгани бўйича маълумот берилганди,

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *