6 та ҳудудда 50 минг нафар киши эмланиб коронавирусга қарши Ўзбекистонда эмланганлар сони 600 мингдан ошди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, 27 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 34 445 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу орқали айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 600 379 нафарга етди.

27 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни: Фарғона вилояти (5357 нафар), Тошкент вилояти (4235 нафар), Самарқанд вилояти (4138 нафар) банд қилди.

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони: Фарғона вилоятида 80874 нафар, Наманган вилоятида 62275 нафар, Самарқанд вилоятида 60543 нафарни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 90008 нафар коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланган. 646 нафар бемор эса ушбу касаллик сабабли вафот этган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *