Ёзёвон туманида хайрли ташаббусга қўл урилди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ва “Марказий Фарғона” газетаси таҳририяти учун янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ижодий жамоа анча йиллардан буён ижарада туриб, меҳнат қилиб келаётган эди. Жорий йилнинг февраль ойида иш бошлаган туман ҳокими Дилшоджон Жалилов таҳририят учун замонавий бино қуришда ташаббускор бўлди. Бугун мазкур янги бинонинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

Унда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари, фахрий журналистлар ва меҳмонлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар бу каби эътибор матбуотнинг маънавий куч сифатида янада ривожига хизмат қилишини таъкидлашди.

Шу куни туман ҳокимлигининг ахборот хизмати учун янги “Спарк” автомашинаси ҳам топширилди.

Янги қад ростлаган бинода ахборот хизмати ва “Марказий Фарғона” газетаси ходимларининг фаолият олиб боришлари учун барча шароитлар яратилган. Компьютер жамланмалари, мебел ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланди. Бу ерда турли брифинглар, матбуот анжуманлари ўтказиш мумкин.

Хусусан, янги бинодаги илк матбуот анжуманида туман ҳокими Дилшоджон Жалилов ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумот берди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *