Бугун, 27 апрель куни соат 11:40 да Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида, “Обод турмуш” МФЙда жойлашган икки қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди, дея хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.

Оқибатда ҳодиса сабабли бир нафар фуқаро вафот этган. Шунингдек, бинонинг 2-қаватига жиддий зарар етган.

Мазкур ҳолатнинг табиий газнинг сизиб чиқишидан келиб чиққанлиги таҳмин қилинмоқда.

“Айни дақиқаларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари воқеа жойида ишламоқда. Мазкур вазият юзасидан қўшимча маълумотлар вазирликнинг расмий манбалар орқали бериб борилади”, — дейилади хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *