Россия вакцинасининг яна бир партияси Ўзбекистонга етказиб берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда. Сал аввалроқ, “Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси Ўзбекистонга  етказиб берилган эди.

Бугун тунда Ўзбекистон ушбу вакцинанинг навбатдаги партиясини қабул қилиб олди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Россиянинг  Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” оммавий фойдаланиш учун сертификатланган ва тасдиқланган.

Уни сертификатлаш жараёни ишлаб чиқарувчилардан керакли ҳужжатлар, хусусан, вакцина клиник синовларининг учинчи босқичи натижаларини олгандан кейингина бошланганди. Шунингдек, яқин кунларда мамлакатимизга ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC2001 ва AstraZeneca вакциналарининг қўшимча дозалари етказиб берилиши кутилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.