Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи “Гўзал” тахаллуси билан ўз ҳамтовоқлари ичида яхшигина ном қозонган фуқаро вилоят ҳудудида яшовчи қизларни шаҳвоний мақсадда ишга таклиф қилиш орқали уларни Туркия давлатига юборишни кўзлаб юрганлик ҳолати аниқланди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ўктам Усмоновнинг берган маълумотига кўра, вилоят ИИБТ ва ЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Гўзал” ғаразли ниятларда Қизилтепа тумани, “Сарой” МФЙда яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро K.T.ни Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳри орқали Туркия давлатига олиб кетиб, фоҳишаликка ёллаш мақсадида Aндижон вилояти, Пахтаобод тумани, “Маданият” халқаро чегара ўтказиш пункти орқали олиб ўтиб кетмоқчи бўлган вақтида далилий ашёлар билан ушланди ва тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.