Кластер ва фермерлар ўртасидаги низонинг сабаблари нима ёки нималар? Кластерлар қандай услубда ишлаши керак деган савол ҳали ҳамон фермерларни ўйлантирмоқда.

Аслида кластер фермерлар билан шартнома асосида ишлаши керак. Ерларини кластерга берган аксарият фермерлар айнан шундай фикрда. Маълумки, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Собиқ Иттифоқ давридаги колхоз хўжаликлари тугатилиб, фермер хўжаликларига айлантирилган.

Фермерлар меҳнати билан Ўзбекистон тараққиёти йўлида ўз ўрниларига эга  бўлишди. Ҳар қандай инсон хоҳ бой бўлсин, хоҳ камбағал қишлоқ хўжалик маҳсулотларини истеъмол қилади. Уларни етиштиришда фермер ва деҳқонларнинг ҳиссаси эса беқиёс.

Бугунги кунда уларга бўлган эътибор қай даражада? Камбағалликдан чиқишни истаётган аҳоли фермерлик фаолияти билан шуғулланишни истайдими? Бу каби саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

Қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштирувчи фермерлар айрим кластерлар фаолиятидан норози. Уларнинг фикрича, кластер тайинли иш қилмайди ёки мулоқотни яхши йўлга қўя олмайди.

Аксарият фермерлар “Давлатимиздан миннатдормиз, тадбиркорлик фаолиятига имконият яратиб берилган, кластерга эътироз билдирамиз. Шартнома асосида ишласин. Кредит олган ва солиқдан қарздор фермерлар нима қилсин?”, – деган фикр кўплаб фермер хўжаликлари аъзосининг тилидан тушмай келади.

Келинг, даставвал фермерлар ҳақида сўз юритсак: Бошқа касб эгалари билан фермерлари бир хилми, деган савол туғилиши табиий…

Агар сиз даромадсиз қолсангиз нима қиласиз? Албатта, бошқа иш билан шуғулланасиз! Тасаввур қилинг, фермерлар ҳам шу йўлдан юришса, қандай ҳолат содир бўлади? Улар йиллик ҳосил яхши бўлмаган пайтда ҳам ўз касбларига садоқатли қолишган. Ўзбекистонда фермерларнинг қадрига етиляптим ўзи? Ҳа ёки йўқ, албатта!

Далада кетмон чопган фермер фарзандига бу касб билан шуғулланишни маслаҳат берган бўлармиди? Йўқ, дейсизми, нега? Сабаби, маълум: чунки ўзларининг олдиларида бир қатор тўсиқлар мавжуд.

ёСурхондарё вилояти Қизириқ тумани, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги фермерлар фаолияти бунга яққол мисолдир. Бунга сабаб айни пайтда Ўзбекистонда кластер тизими жорий этилган.

Кластерларнинг иш услуби қандай? Одамлар улардан розими? Иш ҳақлари вақтида бериляптими? Саволлар бисёр.

Президент Шавкат Мирзиёев: “Кластер бўлиши зарур, у қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва фермерларга кўмак бериш учун муҳим бўлган тизим”, – деб айтган эди. Аслида кластер фермерлар ишлаб чиқарган махсулотларни ҳарид қилиши ва қайта ишлаши керак эмасмиди?

Ёхуд Президент 2019 йил Сурхондарёга қилган сафарида айтгани каби: “Кластер фермер билан даромадини бўлишиши керак”, эмасмиди?

Замонавий техникалар, илғор сармоялар буларнинг бари мамлакат ривожи учун ишлаши керак. Мамлакатда эса 35 миллионга яқин фуқаролар яшайди. Хўш, энди ўйлаб кўрамиз: одамлар ўзи учун кластерни устун қўйиши керакми ёки фермер хўжалигини…

Ғоя муаллифи: Фазлиддин Меҳмонов

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.