2021 йил, 25 апрель куни кечки соат 16-30да Сурхондарёдан Тошкентга келаётган поездда бир онахоннинг мазаси бўлмай қолган. Ўша поездда йўловчи сифатида кетган бир мурожаатчининг сўзларига кўра, бутун поездда бирор дори (аптечкани қўяверинг), биронта тиббиёт ходими бўлмаган.

“Темир йўл ходимларининг ҳам қўлидан нима келсин. Уларга ҳеч қандай дори воситалари берилмас экан. Поездда келадиган одамлар одатда бемор одамлар бўлади. Нахотки, на дори воситаси, на тиббий билимга эга шахс бўлмаса? Ўша бемор аёл тиббий ёрдам бўлмаганлигидан йўлдаёқ вафот этди.

Тергов ўтказиш учун бўлса керак расмийлар Дарбанд бекатида тўхтаб аёл мурдасини тушириб олишди. Аптечкани ҳар бир ҳайдовчидан сўрайдиган давлат органлари, бутунбошли поездда ҳам буни таъминлаб қўйиши керак эмасми?” – дейди у.

Ўзбекистон темир йўллари АЖ ҳамда Бош прокуратурадан ҳолат бўйича расмий баёнот беришини сўраймиз.

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *