Наманган шаҳар, Чуст, Уйчи, Тўрақўрғон туманларининг айрим маҳаллаларида электр таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади. Бу ҳақда “Наманган ҲЭТК” Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 27 апрел Сешанба куни “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг йиллик режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга электр энергиясини тизимли етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария холатларини олдини олиш мақсадида, вилоятнинг:

Наманган шаҳар “Нуробод”, “Наврўз” “Гулшан”, “Навбаҳор”, “Халқлар дўстлиги”, “Юқори Ғирвон”, “Умид”, “Яндама” маҳаллалари;

Чуст тумани “Мустақиллик”, “Машхад”, “Янгиобод”, “Тошқўргон”, “Сабзазор”, “Навбаҳор” маҳаллалари;

Уйчи тумани “Қувурбоши”, “Машад”, “Ёркатай”, “Гумбаз”, “Исломобод” маҳаллалари;

Тўрақўрғон тумани “Елхон” маҳаллаларида вақтинчалик узилиш содир бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *