Бугун, 25 апрель куни эрта тонгдан Жексонвилдаги VyStar Veterans Memorial Arenaда UFC 261 мусобақаси бошланди.

Ушбу мусобақадаги асосий кард жангларидан бири Энтони Смит ва Жимми Крут ўртасидаги жанг якунланди.

Ушбу жангда Смитнинг кучли тарзда йўллаган зарбасидан кейин Крутнинг оёғи синди. Шундан сўнг ҳам, Крут жангни давом эттиргиси келди бироқ, ҳакам рухсат бермади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг асосий воқеаси ярим ўрта вазн тоифасида Камару Усман ва Хорхе Масвидаль чемпионлик жанги бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.