Бугун, 25 апрель куни Тошкент вақти билан эрта тонгдан бошланган АҚШнинг Жексонвилл шаҳрида UFC 261 турнири якунланди.

UFC 261 турнирининг марказий жангида ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Камару Усман Хорхе Масвидалга қарши реванш жангда 5 раундга мўлжалланган жанг 2 раунддаёқ якунланди.

Камару Усман иккинчи раундда ўнг қўлдаги кучли зарбаси билан Масвидални нокаутга учратди ва камарини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, жангчилар 2020 йил ёзда ўзаро баҳс олиб боришган ва унда ҳам Усман ғалаба қозонганди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *