Бугун бўлиб ўтган  UFC 261 мусобақаси супер жанглар ҳамда даҳшатли жароҳатлар билан эсда қолди.

Даҳшатли жароҳатлар бири бу – собиқ UFC чемпиони Вайдман оёғини синдириб олди!

Флорида штатида бўлиб ўтган UFC 261 мусобақасида иккита номдор жангчилар октагонга киришди – Юрия Ҳолл ва Крис Вайдман. Иккаласи учун ҳам бу жанг ақл бовар қилмас эди. Шу сабабли, улар бу жангга бор кучлари билан курашишга тайёр эдилар. Аммо, жанг эрта якунланди, яъни 18 секундда Вайдман Ҳолл зарба берган вақтда, ўзининг оёғини синдириб олди.

Ушбу оёқ синиши UFC 261 мусобақасида биринчиси бўлмади, аввалги Смит – Крут жанги ҳам оёқ синиши билан бошланган эди.

Ушбу спорт турида бундай ҳолатлар баъзида кузатилиб туради, бироқ, бугун UFC 261 мусобақасида 2 та даҳшатли жароҳатлар юз берди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.