Кеча 24 апрель куни AОКAда бўлиб ўтган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова иштирокидаги брифингда Президент мактабига ҳужжат топшириш учун қайси фанларни аъло баҳога тугатган бўлиши кераклиги айтилди. Бу ҳақида «Bugun.uz» нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, Президент мактабига ҳужжат топшириш истагида бўлган талабгорлар 2020/2021 ўқув йилини айрим фанлардан аъло баҳога тугатиши керак бўлади. Шу жумладан:

  • 4-синф учун – математика, табиатшунослик;
  • 5-синф учун – математика, биология, информатика ва ахборот технологиялари;
  • 6-синф учун – математика, биология, информатика ва ахборот технологиялари, физика;
  • 7-синф учун – алгебра, геометрия, биология, информатика ва ахборот технологиялари, физика, кимё;
  • 8-синф учун – алгебра, геометрия, биология, информатика ва ахборот технологиялари, физика, кимё;
  • 9-синф учун – алгебра, геометрия, биология, информатика ва ахборот технологиялари, физика, кимё фанларидан йиллик аъло баҳо талаб этилиши қайд этилган.
EFFECT.UZ
Хива шаҳрида жойлашган Президент мактаби

Агентлик ахборот хизмати раҳбари талабгор ўқиётган мактаб Президент мактаби жойлашган ҳудудга мансуб бўлиши лозимлигини ҳам таъкидлаган. Шунингдек, талабгор мактабга қабул қилинган тақдирда, унинг қонуний вакили ўқувчини 5 кун давомида интернат шаклида таълим олишига розилик билдириши талаб этилади.

Маълумот ўрнида, Президент мактабларида математика, физика, кимё, биология ва компютер таълими инглиз тилларида олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Фарғонада Президент мактаби янгича услубда барпо этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *