Ироқ Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, Боғдод касалхонасининг коронавирус реанимация бўлимида содир бўлган ёнғин натижасида 82 киши ҳалок бўлди ва 100 дан ортиқ одам жароҳат олди.

Ҳодисада касалхоналар маъмуриятининг бепарволиги айбдор деб топилган. Дастлабки тахминларга кўра, Ибн ал-Хатиб касалхонаси бўлимида кислород баллони портлаган.

Қўшимча қилиш жоизки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги  ёнғинда 82 киши ҳалок бўлганлиги эълон қилган бўлса, Ироқ Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссияси қурбонларнинг 28 нафари алангадан қутулиш учун вентилятордан чиқарилиши керак бўлган беморлар эканлигини айтган.

«Шифохонада ёнғиндан ҳимоя қилиш тизими бўлмаган ва сифат паст деворлар оловнинг жуда тез ёнишига имкон берган», – дейилади хабарда.

Фожеадан кейин Соғлиқни сақлаш вазири ишдан бўшатилди ва Бағдод касалхонасида содир бўлган қонли ёнғин саьаьли терговга жўнатилди.

Маълумот ўрнида, Ироқда COVID-19 вирусини юқтирганларнинг умумий сони 102528 кишини ташкил этади. Шу жумладан 15217 ўлим ҳолати қайд этилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *