Актриса Наргиза Абдуллаева «Севимли» телеканалининг «Ўзим» лойиҳасига берган интервьюсида, биринчи турмушдаги қийинчиликлар ва ўрта ҳол оиладан чиққани ҳақида гапириб берди.

«Биринчи турмуш ўртоғимга теггим келмаган. Мен санъатдаман, ишлашим керак деганман. Лекин тақдир экан, тўйимиз бўлиб кетди. Кейин билсам, мени севиб олмаган.

Мени кинога чиққаним учун ўртоқлари билан баҳслашиб олган. Ўзлари тан олганлар. Ўртоқлари ҳам айтиб қўйган. Меҳр бўлмаган, эътибор бўлмаган умуман. Кейин биз ўртаҳол бўлганмиз, улар мендан кўп нарса кутишган.

Ота-онам ҳам борини қилди, борини кийдирган. У пайт 40 та тоғора бўлмаса, сизнинг обрўйингиз тўкилган пайт бўлган. Ота-онам роса қийналган, қизим учун деб қилишган. Лекин бари – бир бўлмади.

Бўлган гапларни ҳаммасини айта олмайман. Ажрашмаганлар, жуда қийин бўлган. Кетиб қолардим, уйимга келиб, машинага солиб олиб кетардилар, бўғардилар. Айбим ўрта ҳол бўлганим эди», — деб сўзлаб берди Наргиза Абдуллаева.

Маълумот ўрнида, кўплаб кинолардаги роллари орқали мухлисларнинг эътиборини қозонган, Наргиза Абдуллаева айни вақтда  самарали ижод қилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *