ОЧЛ -2021 йилги мавсумининг 4-турида Олмалиқнинг АГМК жамоаси «Шабаб Ал-Аҳли» клубига қарши иккинчи ўйинни ўтказди(3:1).

Ўйиннинг илк дақиқалардан жамоалар ҳужумкор тарзда бошлашди. 3 дақиқада «Шабаб Ал-Аҳли» футболчиси Суҳаил ҳисобни очди.

12 дақиқа келиб Эдуардо фарқни 2 тага оширди. 15 дақиқада АГМК футболчиси Шоҳруҳ Гадоев орадаги фарқни биттага қисқаhтирди.

30 дақиқада «Шабаб Ал-Аҳли» ҳужумчиси Ал Ҳашми АГМК ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланиб кетди.

Иккинчи бўлимни жамоалар сокин тарзда ўтказиб, якунлаб қўйишди.

Шу тариқа, АГМК «Шабаб Ал-Аҳли» га қарши иккинчи ўйинда мағлубиятга учради.

Гуруҳдаги навбатдаги ўйинда «Истиқлол» «Ал Ҳилол» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

«А» гуруҳдаги вазият қуйидагича:

1. «Истиқлол» -7  очко

2. «Ал Ҳилол»- 7 очко

3. «Шабаб Ал-Аҳли»- 4 очко

4. АГМК- 4 очко

АГМКнинг кейинги учрашуви ОЧЛ-2021 мавсуми 5-турида «Ал Ҳилол»га қарши 27 апрель куни, Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.