Италия чемпионати 33-туридан ўрин олган «Женоа» – «Специя» (2:0) баҳсида мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Ушбу учрашувда Жанлука Скамакка ва Элдор Шомуродовнинг голлари жамоага 3 очко тақдим қилди.

Шу тариқа, Шомуродов А Серия жорий мавсумидаги голлари сонини 4 тага етказиб олди. Шунингдек, 25 ёшли ҳужумчи ҳисобида битта ассист бор.

Мазкур турдаги ғалабадан кейин «Женоа» очколарини 36тага етказиб, 13-ўринга кўтарилиб олди. «Специя» 33 очко билан 15-поғонада қолди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.