Марҳум Охунжон Мадалиевнинг ўғли Қиличбек Мадалиев отасининг тўйдан тушган пулларни муҳтож оилаларга эҳсон қилиб бергани ҳақида гапириб берди.

“Қишлоғимиздаги, хизмат юзасидан борган жойлардаги маҳалларда йўл–йўлакай қандайдир қийналган оилаларга кўзлари тушиб қолса ёрдам берганлар.

Ҳаттоки отам билан хизматда бирга бўлган одамлар ҳам буни билишмаган. Амаким менга кўп айтардилар: “Ўнг қўлинг билан берганингни, чап қўлинг билмасин деганлар”.

Ушбу гапларни отам амакимга айтиб кетган эканлар. Бир қишлоққа тўйга борганимда отахон бир воқеани айтиб бердилар.

Яъни отам ўша қишлоққа тўйга борганлар ва отахонинг уйларига кўзлари тушиб, тўйдан тушган бир қоп пулни ўша инсонга берганлар» – деди Қиличбек Мадалиев.

Маълумот ўрнида, Оҳунжон Мадалиев Нусратович 1963 йил 21 май санасида Фарғона вилояти Олтиариқ тумани, Янгиараб қишлоғида дурадгор уста Нусрат оиласида дунёга келган.

Мадалиев қўшиқчилик фаолияти давомида “Сени асрасин”, “Кимлигини айтмайман”, “Сендадир хаёлим”, “Юлдузим”, “Навбаҳор”, “Жавоҳирим”, “Ўзбекларим”, “Ёлғиз аёл”, “Соғинч”, “Ёшлигим”, “Унутмоқ осонмас бизларни” каби мусиқий альбомларни мухлисларга ҳавола этган.

Ҳофизнинг “Туркман қиз”, “Унутмоқ осонмас бизларни”, “Кетаман”, “Насибам”, “Мақсадинг нима?”, “Сени бугун кўрмасам бўлмас”, “Жавоҳирим”, “Ёлғиз аёл” каби ўнлаб қўшиқлари жуда машҳур бўлган.

Оҳунжон Мадалиев 2000 йил 29-июнда юрак инфарктидан вафот этган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.