Aйни дамларда Effect.uz ахборот агентлиги мухбирлари Фарғона вилоятида бўлиб туришибди ҳамда оммавий қабулларни ёритишда бевосита иштирок этишмоқда.

Жумладан, Судялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров фуқароларни қабул қилиб, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топишга интилди.

EFFECT.UZ

Ёдгоров соғлиғида муаммолар пайдо бўлган кекса ёшли аёлга даволаниши учун ўз ҳисобидан барча зарур дори – дармонларни олиб беришини ҳамда Фарғона вилоятидаги кўп тармоқли шифохонага ётқизиб, онахоннинг даволанишига имконият яратиб беришни ўз зиммасига олди.

EFFECT.UZ

Шунингдек, у моддий ёрдам сўраб ариза ёзиб келганларга муаммолари тезда ҳал этилишини, тегишли масъуллар бириктирилишини айтди. Қабул давомида биринчи галда “Аёллар дафтари”га кирган ёрдамга муҳтожларнинг дардлари эшитилди.

EFFECT.UZ

Уларга давлат томонидан шу муаммоларни ечиш учун етарлича пул ажратилганлиги таъкидланди:

“Бу дафтарга кирган аёлларга қанча миқдорда, қандай, қай тартибда ёрдам қўрсатилди, биттама – битта ҳисоботини шахсан ўзимга тақдим этасизлар. Ўзим кўриб чиқаман. Тағин қўл учида “бажарилди” бўлмасин!” – дея раҳбарларга тайинлади Ёдгоров.

EFFECT.UZ

Яна бир мурожаатчининг ишини кўриб чиқаркан, уни “муомалага лаёқатсиз” деб топганларнинг қарори бекор бўлишини ва ушбу шахснинг ҳуқуқлари қайта тикланиши бўйича топшириқ берди.

“Бу қанчалар оғирлигини “муомалага лаёқатсиз” деб топилган одамгина билади. Фақат угина тушунади!” – деди Ёдгоров ўз қарори изоҳида.

EFFECT.UZ

Маълумот ўрнида айтиш керакки,  аввал Олий суд раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Холмўмин Ёдгоров 2020 йилда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси Судъялар олий кенгашининг раисини тайинлаш тўғрисида”ги қарорига кўра,  Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси этиб тайинланган эди.

Матн муаллифи: Аброр Поёнов

Операторлар: Хайрулла Ўрозбоев, Маҳмуд Номозов

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *