Полшанинг Келсе шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати якунига етиб бормоқда. 22 апрель куни қизлар ўртасида финал жанглари бўлиб ўтган.

-54 кг вазн тоифасида самарқандлик Нигина Ўктамова украиналик Кристина Лакичукка қарши тўқнаш келди ва 4:1 ҳисобида ғалабага қозонди.

Нигина Ўктамова ўзбек боксчи қизлари орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчига айланди.

Шундан сўнг, Моҳинабону Абдуллаева (-64 кг) ҳам ўз жангини ўтказди. Бироқ, россиялик Азалия Аминевага қарши беллашувда мағлуб бўлди.

Шу тарзда ўзбекистонлик боксчи қизлар ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлайдиган бўлишди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *