Қуддусда диний ва этник зиддиятлар давом этмоқда. Уларни бостириш учун полиция кучлари жалб этилган. Бу ҳақда РИА НОВОСТИ хабар бермоқда.

Қуддуснинг Эски шаҳридаги Шакем дарвозасида тартибсизликлар рўй берди, полиция араб ва яҳудий ёшлари ўртасида тўқнашувларнинг олдини олишга ҳаракат қилди. Биринчи тўқнашувлар Рамазон ойида шом намози тугагандан сўнг юзлаб мусулмон ёшлари Эски шаҳарнинг Шакам дарвозаси олдида намойиш уюштириб, полицияга тош отишларидан сўнг бошланган.

Натижада жиддий тартибсизликлар келиб чиққан. Бир неча киши ҳибсга олинган, иккита полиция ходими жароҳат олган. “Қуддус шарқидаги Боб ал-Aмуд ҳудудида яҳудий кўчманчилар билан давом этаётган тўқнашувда 32 фаластинлик жароҳат олиб, 12 нафар ярадор касалхонага ётқизилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *